19 май тонгги хабарлари (фото+видео)

мая 19 / 2019

Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги қачон бўлиши маълум бўлди

alt

Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаб келаётган ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев 17 июнь куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Шу куни боксчимиз Москвада рингга кўтарилади.

Маълумот учун, Эргашев ҳозирга қадар профи боксда 16 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ҳамюртимизнинг қўли баланд келган. Шуларнинг 14 тасида эса жангни муддатидан олдин тугатишга эришган.

Энг ёш скрипкачи

alt

2000 йили Берлинда туғилган Аким Камара исмли болани кўпчилик яхши танийди. Унинг ниҳоятда ғаройиб мусиқий хотираси бор — эшитган барча оҳанглари, ҳатто гўдаклигида қулоғига кирган куйларни ҳам сира унутмайди. 

Аким 2 ёшидан скрипка чала бошлаган. Болакайнинг мусиқани илғаб, ўзлаштириб олиш қобилиятини пайқаган устози у билан ҳафтада икки марта шуғулланарди. Аким скрипка чалишни шу қадар тез ўрганиб олдики, атиги олти ойдан сўнг — 3 ёшида янги йил концертида биринчи марта катта саҳнага чиқди. У ўшанда жаҳонга машҳур скрипкачи Андре Ре билан бирга куй ижро этган. 

Аким ноёб истеъдоди туфайли 5 ёшида Гансе Эйслер номидаги мусиқа коллежига қабул қилинди. Ҳозир у 19 ёшда ва ҳали ҳам туғилганидан буён эшитган барча куйларини жуда яхши эслайди! 

113,9 млн сўмлик дарахтларни кесган фуқароларга жиноят иши очилди

alt

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Д.Б. ва бошқалар Қарши шаҳар “Насаф” кўчаси йўл ёқасидаги 20 дона қарағай, 1 дона шумтол дарахтларини кесиб, нобуд қилганликлари натижасида табиат ва ўсимлик дунёсига жами 113,9 млн. сўмлик жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Д.Б. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Қандай ҳолатлардаги гўшт маҳсулотларини сотиш тақиқланади?

alt

Америкада одам тишли балиқ топилди

alt

Американинг Жоржия штатида бир аёл денгиз қирғоғидан ғаройиб балиқ топиб олди. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар бермоқда.

Жоржиялик аёл Сейнт Саймонс ороли қирғоғида фарзанди билан сайр қилиб юриб, ўлик балиққа кўзи тушади. Яқинроқ боргач эса, денгиз жониворининг тишлари худди одам тишларини эслатишини кўради.

Балиқ оғиз бўшлиғида бир неча қатор юмалоқ тишлар мавжуд эди.

alt

"Мен шок ҳолатига тушдим, чунки шу пайтга қадар бунақасини кўрмаганман", - дейди аёл.

Мутахассисларнинг изоҳига кўра, бу балиқ - кейпкод товонбалиғи ва бу балиқнинг тишлари жуда яхши ривожланган бўлади. Денгиз жонивори узунлиги эса 75 сантиметргача етиши мумкин.

ИИББ: Машиналарнинг ёниши кундузи чироқ ёқиб юриш билан боғлиқлиқ эмас

alt

Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда ёнаётган автомобилларнинг суратлари тарқалмоқда. Фойдаланувчиларнинг фикрича, бунга кундуз вақтида машина ёритгичларини ёқиб юриш сабаб бўлган. Бу масала кўпчиликни ўйлантираётгани сабабли Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси билан боғланиб, баъзи маълумотларни ошкор қилди.

alt

Маълум бўлишича, 2018 йилда енгил машиналарни ёниб кетиши билан боғлиқ 64 та ҳолат қайд этилган эди. 2019 йилнинг бошидан эса Тошкент шаҳрида автомобилларнинг ёниши 11 марта қайд этилган. Булардан икки ҳолатда ёниш ёқилғи тизими ишдан чиққанлиги сабабли юз берган.

alt

Қолган ҳолатларда эса ёнғин қуйидаги русумли автомобилларда электр ўтказиш тизими бузилганлиги боис содир бўлган — ГАЗ-3102, ГАЗ-2401, Daewoo Matiz, ВАЗ-2109, Hyundai Sonata, Ford Sierra, ГАЗ-2420, Chevrolet Epica, Chevrolet Captiva, Chevrolet Damas (ёнғинга ЙТҲ сабаб бўлган), Chevrolet Cobalt — автомобилнинг мотор қисмида содир бўлган борт компьютери ва аккумуляторни улаб турувчи электр ўтказиш тизимидаги қисқа узилиш сабаб бўлган. Автомобиль ёритгичларига зарар етмаган.

Қашқадарёлик йигит ЙПХ ходимини машинаси капотида «сайр қилдиргани» учун 10 сутка олди

alt

Қарши шаҳар маъмурий судининг 17 майдаги очиқ суд мажлисида ИИБ ходимининг қонуний талабини бажармагани учун 10 сутка қамалган Қарши шаҳар «Отчопар» маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.А.нинг бу сафар ЙПХ ходимини ҳақорат қилгани ва жамоат жойида сўкингани масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Дарё» маълум қилди.

Ш.А. 17 апрель куни BMW-316 автомобилида Қаршидаги «Шаршара» чойхонаси чорраҳасида светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб келганда, ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган. Қоидабузар ҳайдовчи эса унга қоидабузарлигини тушунтириб, қонуний баённома расмийлаштирган ИИБ ЙҲХБ 3-сафарбарлик гуруҳи инспектори Шаҳзод Насимовни ҳақорат қилиб, жамоат жойида тилга олиб бўлмайдиган сўзлар билан сўккан.

Бу ҳам етмаганидек, воқеани телефонига тасвирга тушириб, ижтимоий тармоқларга тарқатган. Ш.А.нинг ушбу хатти-ҳаракати Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик (майда безорилик) дея баҳоланиб, судланувчига яна 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди. Фуқародан давлат фойдасига қамоқда сақлаш харажатлари учун 152 045 сўм давлат божи ундириладиган бўлди.

Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизматининг қўшимча қилишича, фуқаро Ш.А. Қарши шаҳар Маъмурий судининг 26 апрелдаги қарорига кўра, бундан аввал ҳам 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққан. Ўшанда у ўз хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмай, сўралган ҳужжатларни тақдим этмаган ҳолда, ЙПХ ходимини автомобиль капотида олиб ҳаракатланган.

GM Uzbekistan учта янги модель — Equinox, Traverse ва Trailblazer’ни ишлаб чиқаришни ўзлаштиради

alt

GM Uzbekistan компанияси учта янги моделни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда маҳаллийлаштириш даражасини 50 фоизга етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Янгиликлар 24» дастури Президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи якунларига бағишланган репортажда маълум қилди.

Репортажда «Ўзавтосаноат» раиси Шавкат Умурзоқов Ўзбекистон Президентига Chevrolet Equinox ва Chevrolet Traverse кроссоверлари ҳамда Chevrolet Trailblazer йўлтанламасини таништираётгани кўрсатилган. Асакадаги заводни модернизация қилиш лойиҳасининг қиймати 500 миллион долларга баҳоланмоқда.

Ургут туманидаги қишлоқларга сел келди

16–17 май кунлари ёққан кучли ёғингарчиликлар оқибатида Самарқанд вилоятининг тоғли ҳудуди ҳисобланган Ургут туманидаги айрим қишлоқларга сел келган.

Табиий офат натижасида тоғдан келган сув туманнинг Санчиқул ва Хўжайдуд қишлоғи йўлларини ювиб кетган.

Қорақалпоғистонда катта трассани сел ювиб кетди

Юз миллион доллардан кўп маблағ ишлаган жаҳлдор мушук вафот этди

Бу мушук 2012 йилда илк бор сурати интернетда пайдо бўлгач, оламшумул машҳурликка эришган. Нотўғри тишлам туфайли жонивор юзида норозилик ифодаси мангу қотиб қолган эди.

Аввалига интернет фойдаланувчилари бу сурат фотошоп маҳсули эканлигини айтишади. Аммо мушук эгаси YouTube да видеоролик жойлагач, барча шубҳа-гумонлар ортда қолади.

Шу пайтдан бошлаб мушукка Grumpy Cat ("жаҳлдор" ёки "жанжалкаш") лақаби берилади ва у турли мемлар персонажига айланади.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *