2 мартдан Бухоро – Хива – Бухоро йўналишида тезюрар поездлар ҳаракати қайта тикланади

янв 24 / 2020

alt

Жорий йилнинг 2 март кунидан эътиборан “Бухоро – Хива - Бухоро” йўналишида тезюрар поездлар қатнови қайта тикланади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълум қилди.

Тезюрар поездлар қатновининг қайта тикланиши юртимиз аҳолиси ва хорижлик сайёҳларга мамлакатимизнинг ушбу икки тарихий шаҳарларига саёҳат қилишда қўшимча қулайлик яратади. 

"Ўзтемирйўловчи" АЖ маълум қилишича имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларидан харид қилиш мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди. Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олишингиз мумкин.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *