2015 йилда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" хизматларидан 2,5 млн нафардан ортиқ йўловчи фойдаланди

янв 28 / 2016

alt

Миллий авиакомпания хизматларидан 2 миллион 572 минг 289 нафар йўловчи фойдаланди. Жами 42 минг тоннага яқин юк ташилди.

Ҳозир Халқаро интермодал логистика маркази (ХИЛМ) фаолият юритаётган “Навоий” аэропортидан Деҳли, Мумбай, Дубай, Франкфурт, Шанхай, Сеул, Милан, Вена, Ханой ва Сарагоса каби шаҳарларга юк қатновлари амалга оширилаяпти. Ўтган йилги қатновлар сони 692 та бўлиб, уларда 35 989,2 тонна юк ташилди. Бу эса 2014 йилдагига нисбатан 16 фоизга кўп.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *