2015 йилда тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашган 128 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди

фев 01 / 2016

alt

Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича, аввалги йиллар билан таққослаганда қонун бузилиш ҳолатлари ҳисоботларни қабул қилишда 92 фоизга, лицензия ва бошқа рухсатномаларни расмийлаштиришда 81 фоизга, текширишлар тартибини бузиш ҳолатлари эса 52 фоизга камайди. 

Қўзғатилган жиноий ишлар доирасида ўтказилган 152 та текширишларда адвокатлар иштироки таъминланди. Тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашган 128 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. 105 нафар тадбиркорнинг фаолиятида ноқонуний текшириш ўтказган айбдор шахсларнинг жавобгарлиги кўриб чиқилди.

Вазирликнинг 2015 йил сарҳисобига бағишланган мажлисида фаолиятни янада такомиллаштириш мақсадида аниқ мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани ҳолда, баъзи йўналишларда хато ва камчиликларга такроран йўл қўйиш ҳолатлари мавжудлиги кескин танқид қилинди. Хусусан, айрим адлия органлари ва муассасалари томонидан ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятига етарли эътибор қаратилмаганлиги оқибатида, улар ижроси бўйича зарур қарорлар белгиланган муддатларда қабул қилинмаган. Иш режалар ижросини таъминлашда ҳам бир қатор камчиликлар кузатилган. Етказилган зарарларни суд орқали ундириш бўйича ваколатлардан ўз вақтида фойдаланилмаган. Фаолиятида йўл қўйилган бундай хато ва камчиликлар бўйича масъул раҳбарларнинг ахборотлари тингланди ҳамда камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *