2015 йилда Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲларда 78 нафар пиёда ҳаётдан кўз юмди

фев 16 / 2016

alt

Маълумотларга кўра, ўтган 2015 йил мобайнида Қашқадарё вилояти ҳудудида бевосита пиёдалар иштирокида 353 та йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Натижада 78 нафар пиёда ҳаётдан кўз юмган, 289 нафари эса турли даражада тан жароҳати олган. 

Вилоят ИИБ ЙҲХБ инспекторининг таъкидлашича, сўнгги йилларда пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтириш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида серқатнов йўлларнинг чети ва ўртасига панжаралар ўрнатилди. Лекин, минг афсуски, пиёдалар тўғри ва хавфсиз йўл қолиб, ана шу тўсиқлар устидан ҳам ошиб ўтишмоқда.

Энг ёмони шундаки,  йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишда болаларга ўрнак бўлиши лозим бўлган  катта ёшлилар тартибни қўпол равишда бузиб, ёшларга тескари таъсир кўрсатаяпти, деб ёзади "Қашқадарё" газетаси.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *