2015 йилда қайд этилган дунё рекордлари

дек 31 / 2015

alt

Инсоният тарихида биринчи марта япониялик 100 ёшли сузувчи Мико Нагаока 1,5 км.лик масофани сузиб ўтди. Мамлакатда 100 – 104 ёшлилар ўртасида ўтказилган сузиш мусобақасида Мико Нагаока 1 соату 16 дақиқа натижани қайд этиб, дунё рекордини ўрнатди.

alt

Шаолинлик роҳиб Ши Лилианг кўп сонли томошабинлар гувоҳлигида сув устида югуриш бўйича рекорд ўрнатди. Гап шундаки, роҳиб сув устига ингичка фанерлар ёрдамида ҳосил қилинган 125 метрлик йўлакча устидан югуриб ўтди ва ўзининг олдинги натижаларини янгилади. Бу кунг-фу машқларидан бири ҳисобланиб, "сув узра парвоз" деб номланади.  

alt

Фин сайёҳи Ристо Пииспа гидроциклда Хельсинки қирғоқларидан Африканинг Сеут қирғоқларигача бўлган масофани кечиб ўтди. У 40 кунда 3000 денгиз мили масофасини босиб ўтиб, "Гиннеснинг рекордлар китоби"га кирди. Аслида Ристо Пииспанинг рекорд қайд этишига ўғли билан тортишиб қолгани сабаб бўлган, чунки ўғли бундай саёҳатни амалга ошириш мумкинлигига ишонмаганди.

alt

Икки дўст, россиялик Леонид Тюхтяев ва америкалик Трой Брэдли, Тинч океани бўйлаб ҳаво шарида қўнимсиз парвозни амалга оширдилар. Япониянинг Сага шаҳрида старт олган саёҳат 31 январь куни Мексиканинг Ла-Поза-Гранде шаҳрида якунланди ва 10 696 км ортда қолди. Улар  деярли — 6 кун, 16 соат ва 37 дақиқа давомида ҳавода бўлишди. Шу тариқа "икки бургут" дуэти узоқ муддат ва узоқ масофада ҳавода бўлиш бўйича бирданига икки рекордни қайд этишди.

Бундан 30 йил илгари икки америкалик Бен Абруццо ва Ларри Ньюман томонидан шундай рекорд ўрнатилган эди. Улар 5 кун, 17 соату 5 дақиқа давомида қўнимсиз 8383 км масофани босиб ўтишган эди.

alt

Ёз фаслининг ўрталарида Рус география жамиятининг сувости илмий – тадқиқот отряди аъзолари Баренц денгизининг 111 м чуқурлигига қадар шўнғишди. Одатда сувости экспидицияси аъзолари 30 м чуқурликкача шўнғий оладилар. Мазкур экспедиция "Россиянинг 13 денгизи" лойиҳасининг биринчи босқичи саналиб, лойиҳа доирасида мамлакатнинг сувостида нафас олишга ёрдам берадиган ускуналари ҳам синовдан ўтказилди.

alt

Швейцариялик альпинист Андреас Штайндль Альп тоғи чўққиларини забт этиш бўйича рекорд ўрнатди. 26 ёшли рекордчи бир кунда 4000 м дан юқори бўлган бешта тоғ чўққисини 7 соат 45 дақиқа ва 44 секундда айланиб чиқишни уддалади.

alt

Яна бир рекорд "ўргимчак-одам" номи билан машҳур француз Ален Робер томонидан қайд этилди. Ален Робер апрель ойида Дубайдаги баландлиги 307 метрга тенг бўлган "Кайан" биносини ҳеч қандай ҳимоя воситаларисиз забт этди.  75 қаватли бинога у 65 дақиқа ичида кўтарила олди. Бинонинг ўзига хослиги шундаки, у пастдан юқорига 90°га айланиб туради. Дунёдаги энг баланд бурама бинони забт этган Робернинг номи "Гиннеснинг рекордлар китоби"дан жой олди.

alt

Норвегиялик уч сайёҳ АҚШ нинг 22 штатини уч кун ичида айланиб чиқишни уддалашди. Бунинг учун улар автомобиль, такси, поезд ва самолётда саёҳат қилишларига тўғри келди. Мазкур натижага уларнинг кўп йиллик тажрибаси ёрдам берди: улардан бири Гуннар Гарфурс, шу вақтга қадар дунёнинг 198 мамлакатида бўлган. Унинг номи аллақачон рекордлар Қитобида қайд қилинган. Иккинчи ҳамроҳ Тай-Янг Пак, 152 давлатни айланиб чиққан. Учинчиси Эйстейн Дьюпвик, транспорт бошқариш бўйича катта тажриба эгаси. У транспорт ташкилотларидан бирида назоратчи бўлиб ишлайди.

alt

Куз фаслида АҚШ да оммавий парашютдан сакраш акцияси ташкил этилди.  Унда  202 иштирокчи қатнашди. Осмонда улар бир-бирларини қўлларидан тутган ҳолда турли шаклларни ҳосил қилишди. Аввалги рекорд 122 парашютчи иштирокида қайд этилган эди.

Октябрь ойида Калифорнияда 12 мамлакатнинг 61 нафар фуқаролари осмонда ромб шаклини ҳосил қилишганди. Халқаро аэронавтика федерацияси ҳакамлари томонидан уларнинг рекорди қайд этилган эди.

alt

Шунингдек, Мисрнинг Хургада курортида 600 нафардан ортиқ иштирокчи оммавий равишда сувга шўнғиди. Сувга сакраш акцияси рекорд эмас, аслида экологик муаммоларни ҳал қилиш ечимларидан бири сифатида амалга оширилди: улар денгиз остини чиқиндилардан тозалашлари керак эди.  Июнь ойи бошида ўтказилган мазкур акция рекорд сифатида "Гиннеснинг рекордлар китоби"дан жой олди. 

Манба: "Моя планета" нашри

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *