2016 йилда Қашқадарёда қурилиш-таъмирлаш ишларига қарийб 5 трлн сўм маблағ ажратилади

фев 09 / 2016

alt

8 та мактаб янгидан қурилса, 25 та мактабда реконструкция, 10 та мактабда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Уларда қарийб 45 миллиард сўмликдан ортиқ иш қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 декабрдаги қарори билан тасдиқланган 2015-2020 йилларда умумтаълим мактабларини замонавий спорт заллари билан таъминлаш чора-тадбирлари дастурига мувофиқ жорий йилда вилоятимиздаги 37 та мактаб ўзининг янги спорт залига эга бўлади.

Шунингдек, жорий йилда вилоятдаги 8 та касб-ҳунар коллежида бунёдкорлик ишлари олиб борилиши кўзда тутилган. Мазкур объектларга жорий йилда 10 миллиард 800 миллион сўм сарфланади.

2015 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги қарори ҳам бу борадаги ишларнинг бардавомлигини таъминлайди. Мазкур ҳужжатда 2016 йилда вилоятимизда амалга ошириладиган бунёдкорлик ишларига 4 триллион 913 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланиши белгиланган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *