2019 йилда Ўзбекистонга 6,7 миллион сайёҳ ташриф буюрди

янв 10 / 2020

alt

Таққослаш учун: 2018 йилда мамлакатимизга 5,3 миллион киши ташриф буюрган эди. 2019 йилда келган хорижий меҳмонларнинг энг катта қисми Марказий Осиё фуқароларига 5,7 миллион киши ёки жами сайёҳларнинг 85 фоизи тўғри келади.

Шуниси эътиборга лойиқки, уларнинг ярмидан кўпи 51,3 фоизини 31-55 ёшдаги шахслардир. Туристларнинг ёш тоифасидаги улуши — 55 ёшдан катта — 20,2 фоиз, 19-30 ёшидагилар 19,5 фоиз (2018 йилда 20,4 фоиз) ва 0 -18 ёшгача бўлган шахслар — 9,1 фоиз (2018 йилда 8,1 фоиз) бўлган.

МДҲ давлатларидан келган меҳмонлар сони 495,6 минг кишини, узоқ хориж мамлакатларидан ташриф буюрувчилар сони 488,4 мингтани ташкил этган.

Агар келувчиларнинг мақсадига кўра таснифланса  81,8 фоизи Ўзбекистонга ўз яқинлари ва дўстларини кўриш учун келган. 15,5 фоизи дам олиш учун. Бошқа мақсадлар (даволаш, сотиб олиш, бизнес-саёҳат, ўқиш ва бошқалар) билан келган меҳмонлар сони жами 2,7 фоизни ташкил этган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *