21 июлдан пойтахтда Венеция услубидаги қайиқларда сайр қилиш маскани очилади

июл 19 / 2019

Похожее изображение

21 июлдан “Бўзсув” каналининг Минор масжидига туташ ҳудудда Венеция услубидаги қайиқларда сайр қилиш маскани очилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмат хабар қилади.
 
Ўтган давр мобайнида мазкур ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, канал атрофи тозаланди, қирғоқ бўйлари мустаҳкамланди. Аҳоли дам олиши, маданий ҳордиқ чиқариши учун талаб этилган шароитлар яратилди. Жумладан, ўриндиқлар, ёритгичлар ўрнатилди, бепул WiFi ҳудуд ташкил этилди.
 
Шунингдек, тадбиркор томонидан 4 та тўрт кишилик “Гондола” қайиқлари ҳамда 1 та саккиз кишилик моторли сайр қайиғи олиб келинди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *