Тошкент шаҳридаги кўп қаватли турар-жойлар, маҳалла ва мавзеларда видео-кузатув мосламалари ўрнатилади

дек 15 / 2015

alt

Мазкур фармойиш Тошкент шаҳар ҳокимининг 2012 йил 4 апрелдаги “Тошкент шаҳрида жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган қўшимча чоралар тўғрисида”ги 277-сонли қарори ҳамда  2015 йил 9 октябрдаги “Тошкент шаҳридаги нотурар жой объектларига видео-кузатув мосламаларини ўрнатиш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 181-ф-сонли фармойишининг ижросини тўлақонли таъминлаш,     кўп қаватли турар-жойларнинг умумфойдаланишдаги муҳандислик тармоқларини, ертўла ва чордоқ қисмларини техник соз ҳолда сақлаш, турли жиноий унсурларнинг ҳаракатларига чек қўйиш ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Тошкент шаҳрида мавжуд кўп қаватли турар-жойларга, маҳалла ва мавзеларда ташқи видео-кузатув мосламаларини ўрнатиш тавсия этилмоқда. Видео-кузатув мосламаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш хизмати махсус ташкил этиладиган корхона ва ташкилотлар, Бошқарув сервис компаниялари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан ҳар бир хонадон билан тузиладиган шартномалар асосида ташкил этилади. Бино-иншоотларга ўрнатилган видео-кузатув мосламаларида қайд этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича ҳуқуқни муҳофаза этувчи идораларни хабардор қилиш ва улар сўровига биноан электрон ёзувини тақдим этиш бу хизматни ташкил этувчилар зиммасида бўлади.  

Мазкур фармойишда туман ҳокимликларига Ички ишлар бош бошқармаси, Тошкент шаҳар Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда туман ҳокими биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида ишчи гуруҳларини тузиш, туманда видео-кузатув мосламаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш хизматини кўрсатувчи корхона ва ташкилотларни аниқлаш ҳамда улар томонидан кўп қаватли уйларда, маҳалла ва мавзеларда видео-кузатув мосламаларини ўрнатиш ишларини ташкиллаштириш,  10 кун муддатда ташқи видео-кузатув мосламаларини ўрнатиш бўйича  аниқ манзилий таклифларни шакллантириш, камераларни жойлаштиришда кўп қаватли уйларнинг кириш-чиқиш ҳудудлари, маҳалла ва мавзеларнинг йўл ва йўлаклари   тўлиқ қамраб олиниши эътиборга олинишини таъминлаш ва бу борада аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш топширилган. Видео-кузатув мосламаларининг марказлашган кузатув хоналари ҳудуд профилактика нозирлари хизмат хоналарида ташкил қилинади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *