2015 йилда Қашқадарёда ҳайдовчилар 150 мингга яқин қўпол қоидабузарликлар содир этишди

янв 27 / 2016

alt

Шундан 147 минг 461 тасини қўпол қоидабузарлик ташкил этади, деб хабар беради "Қашқадарё" газетаси.

ИИБ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан 2015 йил давомида 3 минг 139 нафар ҳайдовчи спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлиги аниқланган. 

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексида белгиланишича, ҳайдовчиларнинг алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда транспорт воситасини бошқариши – энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олинишга ёки бўлмаса транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир ярим йилдан уч йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

Айни вақтда республикамизда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи 130 минг 240 сўмлигини ҳисобга олсак, ушбу қоидабузарликни содир этганлик учун ундириладиган жарима миқдори 3 миллион 907 минг 200 сўмни ташкил этади. 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *