25 минг доллар эвазига Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритишни ваъда қилган шифокор қўлга олинди

июл 29 / 2019
alt
 
Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Нов қишлоқ врачлик пункти шифокори фуқаро И.А.ни танишлари орқали Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилади. Бунинг эвазига Тошкент шаҳар Олмазор тумани Шифокорлар кўчасида фирибгарлик йўли билан 25.000 долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилади.
 
Мазкур ҳолат юзасидан шифокорга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
Юқоридаги каби турли ноқонуний йўллар билан ўқишга киритишга ваъда бериб, таъмагирлик қилаётган фуқаролар ёки мансабдор шахсларга дуч келганда Бош прокуратуранинг қисқа рақамли 10-07 ёки Департаментнинг 71-233-10-07 рақамли туну-кун ишловчи ишонч телефонларига мурожаат этишилари сўралади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *