29 июлда ўтказилган тест синовлари натижалари эълон қилинди

июл 31 / 2019

alt

29 июлда олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг натижалари эълон қилинди.
 
Тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 66 та катта сиғимли бинода тест синовлари икки сменада “Математика”, “Физика” ва “Она тили ва адабиёти” фанлари бўйича ўтказилди. Икки сменада жами 71 минг 340 нафар абитуриент иштирок этиши белгиланган эди. Шундан, 68 минг 736 нафари тест синовларида иштирок этди.
 
Тест синовларига 2 538 нафар абитуриент келмади. Тартиб-қоидаларини бузганлиги сабабли 53 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди.
 
Тест синовларида 2 576 нафар гуруҳ назоратчилари иштирок этди.
 
Бакалавриат таълим йўналиши бўйича энг юқори балл:
 
а) кундузги таълим шакли бўйича:
 
Ўзбекистон миллий университетининг 5130100 – Математика таълим йўналиши – 172,6 балл;
 
б) сиртқи таълим шакли бўйича:
 
Андижон давлат университетининг 5110700-Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши – 142,1 балл;
 
в) кечки таълим шакли бўйича:
 
Самарқанд давлат университетининг 5130100 – Математика таълим йўналиши
 
– 127,2 балл.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *