3 йилга қамалган қашқадарёлик йигит Ёшлар иттифоқи кафиллигида озод этилди

ноя 01 / 2019

alt

Бойматов Абубакр Бегмат ўғли Кашкадарё  вилояти Косон  туманида туғилган. У  таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган экинларни қонунга  хилоф равишда эккан ва сотганликда айбланган эди.

Жиноят ишлари бўйича Муборак  тумани суди биносида ўтказилган ёпиқ  суд мажлисида А.Бойматовнинг жиноят иши кўриб чиқилди. Унга нисбатан   қўлланилган 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинланди.

Аммо Абубакрга яна бир имкон берилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик Меморандумига асосан, Қашқадарё вилояти ёшлар иттифоқи Косон тумани Кенгаши раиси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми билан айбланган Бойматов Абубакр Бегмат  ўғлининг жиноят иши бўйича жамоат ҳимоячиси сифатида иштирок этди  ва судланувчи  иттифоқ кафиллиги остида суд  залидан озод этилди, деб хабар қилади Косон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *