31 декабрда Тошкентдаги барча автобуслар ҳаракати бир соат кеч тугайди. Ҳайдовчилар қорбобо кийимида ишга чиқишади

дек 24 / 2018

Картинки по запросу автобуслар тошкент

Янги йил байрами муносабати билан 31декабр куни Тошкент шахридаги барча автобус йўналишлари иш режимига ўзгартириш киритилиб, иш тугаш вақти 1 соатга узайтирилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабар беради.

Барча автобус йўналишларидаги автобуслар янги йил байрамига мос равишда безатилади, ҳайдовчиларни байрам кунлари қорбобо кийимида ишга чиқариш режалаштирилмоқда.

Айрим кўчаларда автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланганлигини инобатга олиб:

- Истиқлол ва Зарафшон кўчаларининг ёпилиши муносабати билан 90А, 91А, 115А-сонли йўналишлардаги автобуслар ҳаракати Навоий кўчаси орқали, “Навоий – А.Темур” кўчалари чорраҳасигача, А.Темур кўчаси (Олой бозори томонга) орқали ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттиради;

- Истиқлол кўчасининг ёпилиши муносабати билан 53А-сонли йўналиш бўйича автобуслар ҳаракати Навоий кўчаси орқали “Навоий – А.Темур” кўчалари чорраҳасигача, чорраҳадан бурилиб олиб, Навоий кўчаси орқали ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттиради; шунингдек, 33А, 55А, 96А-сонли йўналишларда автобуслар ҳаракати А.Темур кўчаси орқали “Навоий – А.Темур” кўчалари чорраҳасигача, Шахрисабз кўчаси орқали ўз йўналишлари бўйлаб ҳаракатини давом эттиради;

- Себзор кўчасининг ёпилиши муносабати билан 9А, 17А, 52А-сонли йўналишлар бўйича автобуслар ҳаракати Навоий кўчаси орқали “Навоий – Абай” кўчалари чорраҳасигача, Абай кўчаси орқали ўз йўналишлари бўйлаб ҳаракатини давом эттиради; 150-сонли йўналиш бўйича автобуслар ҳаракати Навоий кўчаси орқали “Навоий – Абай” кўчалари чорраҳасигача, Абай кўчаси орқали “Абай – А.Қодирий” кўчалари чорраҳасигача, А.Қодирий, Себзор кўчалари орқали ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттиради;

- Сўгалли ота кўчасининг (Алгоритм корхонаси олдида) ёпилиши муносабати билан 13А, 69А, 107-сонли йўналишлар бўйича автобуслар ҳаракати Заргарлик, Заргарлик 5-тор, Дийдор, Сўгалли ота, Дилбанд кўчалари орқали ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттиради; 4А, 48А, 87А, 94А, 146А-сонли йўналишлар бўйича автобуслар ҳаракати Сўгалли ота, Заргарлик, Заргарлик 5-тор, Дийдор, Сўгалли ота, Дилбанд кўчалари орқали ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттиради.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *