Сўхда самолёт қатнови йўлга қўйилиши мумкин

июн 05 / 2020
alt
Фарғона вилоятининг Қирғизистон билан чегара ҳудудида жойлашган Сўх туманида ҳаво йўллари орқали қатновлар йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
 
Ҳокимликка кўра, бу масала шахсан президент Шавкат Мирзиёев эътиборида бўлиб турибди.
 
«Тумандаги эски аэродромни қайта таъмирлаб, вилоят марказига ҳаво йўллари орқали бориб келишни йўлга қўйиш масаласи ҳам давлатимиз раҳбарининг эътиборида», дейилади хабарда.
 
Маълумот учун, Сўх туманини Фарғона билан боғловчи йўл Қирғизистон ҳудудида жойлашган. Туманга автомобиль йўллари орқали бориш учун чегара постини кесиб ўтиш талаб қилинади.
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *