5-6 июль кунлари пойтахтнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади

июл 05 / 2019

 

5-6 июль кунлари Тошкент шаҳрида айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар беради.

Бугун, 5 июль куни “От спорти паради" ўтказилиши муносабати билан соат 19:00 дан 21:00 гача А.Темур шох кўчасининг А.Темур хиёбони айланма йўлидаги қисми ёпилади.
 
alt
 
6 июль куни “Оммавий юриш марафони”ни ўтказилиши муносабати билан соат 07:00 дан 08:00 гача “Халқлар дўстлиги” майдонидан  И.Каримов кўчаси бўйлаб И.Каримов кўчаси ва Афросиёб кўчаси кесишмасигача, мазкур кесишмадан Олмазор кўчасининг Миллий олимпия қўмитасигача бўлган қисмида ҳаракат чекланади.
 
alt
 
Хабар вa янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *