5 март тонгги хабарлари

мар 05 / 2019

 

Uz24.uz да 5 март тонгги хабарлари

Наманган вилоятига янги прокурор тайинланди

alt

Бош прокурор ўринбосари Рашид Раҳматов Наманган вилоятига прокурор этиб тайинланган. У президентнинг Наманган вилоятига ташрифи давомида фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун лавозимидан озод қилинган Улуғбек Тошевнинг ўрнида иш бошламоқда.

Маълумот учун: Р. Раҳматов 1978 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2004 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2004 йилда Навоий шаҳар прокуратурасида бошлаб, Навоий вилояти прокуратураси органларидаги турли лавозимларда, 2009 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, Бухоро шаҳар прокурори, Бош прокуратура бошқармаси бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. 2017 йилнинг ноябрида Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимида иш бошлаган, 2018 йилнинг ноябрида  Бош прокурорнинг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Рустам Саъдиев  «Барон-2» лойиҳасига хорижлик киноюлдузларни жалб этди

alt

Таниқли кинорежиссёр Рустам Саъдиев кун.узга берган интервьюсида  «Барон-2» фильми Туркия, Россия, Қозоғистон, Европа ва араб давлатларида экранларга чиқишини,  натижада бизнинг актёр ва актрисаларимизга ҳам талаб кучайиши ҳақида айтиб ўтган.

alt

Шунингдек режиссёрнинг маълум қилишича, кинолойиҳага таниқли турк актёри Каан Урганжиўғли ҳам жалб этилган. У фильмга катта гонарар эвазига суратга тушмоқда.  Ўзбекистон, Россия, Туркия ва Миср Араб Республикаси ҳудудида суратга олинаётган тасвирга оиш ишларига шунингдек,  Ҳолливуд, Туркия, Россия ва Қозоғистондан таниқли актёрлар жалб этилган. Маълум бўлишича, режиссёр лойиҳага таниқли хорижлик актриса Мария Вальверде ҳам таклиф этган. Бироқ актрисанинг шарти бўйича у иштирок этадиган саҳналар Испания ёки Португалияда олиши керак бўлгани боис, режиссёр бунга имконияти йўқлигини айтган. Унинг ўрнига ролни Юлдуз Ражабова ижро этади.

Туркиялик машҳур хонанданинг клипида уйи ёндирилган

alt

Дамланинг клипида уй ёниб кетди, дея хабар берди Day.Az нашри. Хонанданинг “Çamadan” (“Жомадон”) қўшиғи клипи Туркияда суратга олинган. Клип сюжети бўйича ёмғир ва ёнғин саҳналарини тасвирга олиш жараёнида, хонанда узоқ вақт сув остида қолиб кетган. Ёнғин саҳнасидаги уй эса чинакамига ёқиб юборилган. Қўшиққа ўзбек композитори Жасур Абдураҳмон мусиқа басталаган.

Самарқанд вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи тайинланди

alt

4 март куни Нуриев Салоҳиддин Самадович вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. Салоҳиддин Нуриев 2014-2018 йилларда Наманган вилоятида ҳамда 2018 йилдан бугунги кунга қадар Қашқадарё вилоятида адлия бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритиб келган.

МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов Елена Исинбаевани кутиб олди

alt

Хабар берганимиздек, жаҳон спорти афсонаси Елена Исинбаева Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган катта спорт байрами – «Нафосат-2019» аёллар спартакиадасига фахрий меҳмон сифатида ташриф буюрган эди. Миллий Олимпия қўмитасида Елена Исинбаева иштирокида матбуот-анжумани ўтказилганидан сўнг МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов россиялик спортчини қабул қилди.

 Ўзаро суҳбат чоғида меҳмон келажакда ҳамкорликда ишлашга тайёр экани ҳақида сўзлаб,  юртимизда енгил атлетиканинг ривожлантириш борасида ўз қимматли маслаҳатларини бериб ўтган.

Суҳбат якунида фахрий меҳмон МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказига ҳам ташриф буюриб, у ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишган.

Бош прокуратура Сурхондарёда ўзига ўт қўйган фуқаро бўйича қўшимча маълумот берди

alt

Вазирлар Маҳкамасининг 467-сонли қарорининг 8-бандида ваколатли орган ўзбошимчалик билан қурилган иморат аниқланган тақдирда, ушбу иморатни қурган шахсни 15 кун муддатда ихтиёрий бузиб олиш тўғрисида огоҳлантириб, далолатнома расмийлаштириш белгиланган.  Бироқ, Э.Б. қонуний қурилмани ўз ихтиёри билан бузиб олганлиги боис, ҳужжат расмийлаштирилмаган.

Шунингдек, текшириш давомида Термиз туман ҳокимининг 28.02.2019 йилдаги 1074-сонли қарорига асосан Э.Б.га туманнинг “Учқизил” маҳалласи ҳудудидан вақтинчалик фойдаланиш учун енгил металл қурилмадан иборат 8,0×4,0 метр ўлчамдаги 40,0 m.kv. ер майдонида кўчма  “Savdo rasta”ni ўрнатишга рухсат берилиши таъминланган.   

Хитойда 8 ёшли қизчанинг ошқозонидан 1 кг соч олиб ташланди

alt

Хитойнинг Гуандун провинциясида шифокорлар 8 ёшли қизчанинг ошқозонидан 0,5 кг соч тутамини олиб ташлашди, деб ёзади Риа новости нашри.

Маълум бўлишича, қизчанинг қорни шишаётганини сезган онаси уни шикофорга олиб борган. Касалхонада қизчанинг қорни ювиб кўрилганда ҳеч қандай озиқ-овқат қолдиғи топилмаган. Бироқ, компьютер тамографияси озиқ-овқат бўлакларига ўралиб ётган соч тутамини топишга муваффақ бўлган.  Операция орқали қизнинг ошқозонидан соч тутамини олиб ташлашнгач, унинг аҳволи яхшилана бошлаган.

Италияда анъанавий апелсинлар жанги бўлиб ўтди

alt

3 март куни Италиянинг Ивреа шаҳрида анъанавий “Апелсинлар жанги бўлиб ўтди”, деб ёзади TJournal нашри.

Маълум бўлишича, апелсинлар жанги Ивреа карнавалидаги асосий тадбирлардан бири ҳисобланиб, бу галги тадбирга жанг учун Сицилиядан 500 тоннага яқин апельсин келтирилган.

Италия афсоналарига кўра, Виолетта исмли қиз турмушга чиққанида, у билан тунни ўтказишни хоҳлаган маҳалий ҳокимни ўлдирган. Шундан келибчиқиб, апельсинлар герцогнинг кесилган боши, олов ранг эса қизни соқчилардан қутқарган исёнчининг рамзи ҳисобланаркан.

Туркиялик режиссёр “Абу Райҳон Беруний” фильми учун кастинг ўтказди

alt

Маданият вазирлиги матбуот хизматининг тарқатган маълумотларига кўра, 28 феврал куни Ўзбек миллий академик драма театрида туркиялик режиссёр томонидан “Абу Райҳон Беруний” фильми учун кастинг ўтказилган.

Кастингда Ўзбек милий драма театри, Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма театри, Аброр Ҳидоятов номидаги драма театри актёрлари қатнашган.

Oб-ҳаво маълумотлари

Бугун республика бўйича антициклон кириб келиши билан баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати 10-15о илиқни, шимолда 5-10о илиқни ташкил этади. Республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчилик тўхтайди, фақат кечаси Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида барқарор об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати кечаси 3-8о илиқни, кундузи 8-13о илиқни ташкил этади.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *