Академик лицей ўқувчиларининг халқаро фан олимпиадасида 10 та медални қўлга киритди

янв 16 / 2019

alt

2019 йил 10-15 январь кунлари Қозоғистоннинг Олмота шаҳрида дунёнинг 18 давлатидан 540 нафар ўқувчилар иштирокида математика, физика ва информатика фанларидан Жаутиков номли 15-Халқаро олимпиада бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ўқувчиларимиз ушбу нуфузли олимпиадада муваффақиятли қатнашиб, 1 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза - жами 10 та медалини қўлга киритишди.

Бухоро давлат университети қошидаги Қоракўл академик лицейининг 3-курс ўқувчиси Аббос Сайлиев ушбу нуфузли халқаро олимпиадада математика фанидан олтин медални қўлга киритди. Элбек Тошпўлатов, Жасур Имомов ва Расулбек Озодов каби иқтидорли ўқувчиларимиз эса кумуш медалга сазовор бўлишди.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий университети, Жиззах давлат педагогика ва Самарқанд иқтсиодиёт ва сервис институтлари қошидаги академик лицей ўқувчилари ҳам олимпиадада фаол қатнашиб, бронза медалига эга бўлишди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *