Алишер Усмонов ва Фаттоҳ Шодиев Тошкентда ўтадиган халқаро форумда қатнашади

мая 16 / 2019

Картинки по запросу алишер усманов и фаттах шодиев

19 май куни Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида Москва давлат халқаро муносабатлар институти битирувчиларининг V халқаро форуми – давлат арбоблари, йирик тадбиркорлар, кўп томонлама институт раҳбарлари, нуфузли журналистларнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтади. 
 
Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири А.Комилов, USM Holdings асосчиси, МДХМИнинг Васийлик кенгаши раиси ўринбосари А.Усмонов, Россия маданият вазири В.Мединский, Россия Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари И.Умаханов иштирок этади. Тадбирни МДХМИнинг Кузатув кенгаши аъзоси, ТАСС бош директорининг ўринбосари М.Гусман олиб боради.
 
Cиёсат, хавфсизлик, иқтисод ва маданият соҳасидаги долзарб масалалар бўйича Мўғулистон Ташқи ишлар вазири Д.Цогтбаатар, Камбоджа Таълим вазири Н.Хан Чуон, Россия фан ва таълим соҳасини назорат қилиш федерал хизмати раҳбари С.Кравцов, МДХМнинг Васийлик кенгаши аъзоси Ф.Шодиевлар сўзга чиқади. Куннинг иккинчи ярмида иштирокчилар қаторига Словакия Ташқи ишлар вазири М.Лайчак қўшилади. Барча сўзга чиқувчи нуфузли меҳмонлар Москва халқаро муносабатлар институти битирувчилари ҳисобланишади. Бу ҳақда АОКА матбуот хизмати хабар берди.
 
Форумнинг асосий дастури давлат идоралари ва компаниялар раҳбарларининг бизнес учрашувларидан иборат. Учрашув давомида таълим, маданият ва инвестиция соҳасида икки томонлама муносабатлар муҳокама қилинади.
 
МДХМИ, Жаҳон иқтисод ва дипломатия университети ҳамда Ўзбекистон ва Россиянинг бошқа олий ўқув юртлари мутахассислари иштирок этадиган тадбирда Марказий Осиёдаги кўп томонлама ҳамкорлик ва хавфсизлик масалалари бўйича экспертлараро мунозара бўлиб ўтади.
 
Форумда, шунингдек, университетни ривожлантиришнинг янги стратегияси муҳокама қилинади. Форумда Тошкент МХМИ филиали очилиши ҳақидаги дастур тақдимоти ҳам ўрин олган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *