Аҳмадбойга яна бир жиноят иши бўйича ҳукм ўқилди

мая 20 / 2019

Жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман судида судланувчилар Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга (судланувчиларнинг умумий сони – 16) нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича суд ўз якунига етди. 
 
Судланувчи Аҳмаджон Турсунбоев Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 168-моддаси (фирибгарлик), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришда назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди. Бу ҳақда Kun.uz хабар беради.
 
А.Турсунбоевга Жиноят кодексининг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми а, в бандлари билан иш ҳақи 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда икки йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ҳам тайинланди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *