Амир Темур кўчасида автобус ва "Ласетти" тўқнашди

авг 15 / 2019

alt

15 август куни пойтахтнинг Амир Темур кўчасида 93-йўналишда қатновчи “MAN” русумли автобус ҳамда “Ласетти” автомобили ўртасида тўқнашув содир бўлди. Жабрланганлар йўқ, деб хабар қилади "Тошшаҳартрансхизмат" матбуот хизмати.
 
Маълум бўлишича, енгил автомобиль ўнгга бурилиш ҳуқуқини берувчи йўл белигисига тўлиқ амал қилмаган. Яъни, чап тарафдан келаётган транспорт воситаларини ўтказиб юбормай ўнгга бурилган ва автобусга урилган ва светофор устунига ҳам зарар етказган.
 
"Аксарият ҳолларда енгил автомобиль эгаларининг йўл қоидаларига тўлиқ амал қилмасликлари, жамоат транспортларига имтиёз бермай ҳаракатланишлари натижасида хунук воқеалар юз бермоқда.
 
Азиз ҳайдовчи ва йўловчилар! Йўлларда ҳаракатланганда жамоат транспортларига имтиёз беришингизни, уларнинг эркин қатновига ҳалақит қилмаслигингизни сўраб қоламиз. Зеро, ҳар бир автобусда ўнлаб ҳамшаҳарларимиз, ўзимизнинг яқинларимиз борлигини унутмаслигимиз лозим", - дейилади хабарда.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *