Андижонда 1,5 кг дан ортиқ марихуана ва 13 туп кўкнори аниқланди

июн 17 / 2019

Хонадондаги гиёҳвандлик воситалари фош қилинди

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда бошқа хуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ДБҚ матбуот хизмати хабар беради.
 
Тезкор тадбир давомида Асака туманида истиқомат қилувчи фуқаро Д.Ш.нинг хонадони холислар иштирокида назоратдан ўтказилди. Натижада, ушбу шахс ўз хонадонида 1541,84 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келаётганлиги фош этилди.
 
Тадбир давом эттирилиб, Марҳамат туманида яна бир фуқаро Ж.Ю.нинг яшаш хонадони хизмат ити ёрдамида кўздан кечирилганда унинг томорқасидаги гуллар орасида агротехник ишлов бериб парваришланган 13 туп “кўкнори” гиёҳвандлик ўсимлиги ва 4,95 грамм қуритилган кўкнори бошоғи борлиги аниқланди.
 
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *