Андижонда бўш вагонлар темир йўл изидан чиқиб кетди

дек 12 / 2019

alt

Бугун, 12 декабрь куни соат 7:30 ларда Қозоғистон Республикасидан 13 та ярим очиқ вагонларда “ОООТА Миниралс” МЧЖ номига кўмир маҳсулотлари келтирилган.

Пайтуғ темир йўл бекатининг 7-йўлига қўйилган ва кўмир махсулотлари тушуриб бўлинган вагонларнинг ғилдиракларининг тагига темир йўл башмаклари маҳкамланмаганлиги сабабли ушбу ярим очиқ бўш вагонлар паст томонга ҳаракатланиб кетиши натижасида 63080675-сонли ярим очиқ бўш вагон темир йўлнинг чап томонидаги ариққа тушиб кетган ва 60745015-сонли ярим очиқ бўш вагоннинг олди ғилдираклари темир йўл изидан чиқиб кетган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати маълум қилмоқда.

alt

Ҳодиса натижасида тан жарохати олганлар йўқ.

Хозирда қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *