Ангренда уддабурон "лизингчилар"га нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ноя 18 / 2019

alt

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.U.G.” МЧЖ  таъсисчиси Ш.О. ва раҳбари И.Ф.лар олдиндан тил бириктириб фирибгарлик қилганлиги аниқланди, деб хабар қилади бош прокуратура матбуот хизмати.

Улар республикамизда ишлаб чиқарилган автомашиналарни кредит ва лизинг шартномалари асосида олиб бериш ҳақида фуқароларни алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, 61 нафар фуқароларнинг 1,2 млрд. сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари маълум бўлди.

Шунингдек, текширувда Ш.О. ва И.Ф.лар фаолияти давомида, Ш.О.нинг турмуш ўртоғининг номига “Laсetti”, “Cobalt”, “Nexia-3”, “Spark” ва “Damas” русумли жами 13 та автомашиналарни харид қилиб, жиноий йўл билан топилган даромадларини легаллаштирганликлари фош этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан, “A.U.G.” МЧЖ таъсисчиси Ш.О. ва раҳбари И.Ф.ларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *