Ангренда юк машинаси поездга урилди. Натижада "Дамас"даги фуқаролар ҳалок бўлди (+фото)

сен 10 / 2019

Бугун, 10 сентябрь куни соат 04:00ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида  “САМС” русумли юк машинаси ҳамда юк тушувчи поезд иштирокида даҳшатли ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтувчи А-373 М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўли 173 кмнинг “Облиқ” темир йўл станциясидан Олмалиқ КМКнинг Кон бошқармасига қарашли “Ангрен Олтин саралаш фабрикаси”га олиб борувчи темир йўл шахобчасининг (подъездной путь) кесишмасида автотранспорт воситалари ва юк ташиш поездининг тўқнашиши оқибатида ЙТХ содир бўлган.

“Тошкент-Водий” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган “САМС” русумли д/р 01 506 CGA юк машинаси Ангрен шаҳар ҳудудидан ўтувчи  А-373 М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 173 кмда харакатланиб, юк вагонларни тортиб кетаётган тепловознинг 8-вагонига урилган. Натижада вагонларнинг 2 таси изидан чиқиб кетиб, қарама-қарши йўналишда турган “Дамас” русумли, д/р 50 W 363 MA автомобилини босиб қолган”, дейилади хабарда.

Бунинг оқибатида “Дамас” автомобилда бўлган 5 нафар фуқародан 2 нафари воқеа жойида вафот этган, 3 нафари тан жароҳати олиб, Ангрен шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган. Шунингдек, “САМС” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси ҳам тан жароҳати билан ушбу шифохонага ётқизилган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тармоқларда ушбу ЙТҲ суратлари тарқалган:

alt

alt

alt