АОКА журналистлар ва блогерлар ўртасида танлов эълон қилди

дек 10 / 2019

alt

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги журналистлар ва блогерлар ўртасида ўтказиладиган «MediaUz» I анъанавий танловини эълон қилди. Бу хабар агентликнинг расмий телеграм каналига жойлаштирилган.

Танловдан кўзланган асосий мақсад — мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни ёритиш ва ҳудудларда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишда ўз ҳиссасини қўшаётган журналист ва блогерлар фаолиятига муносиб баҳо бериш ва уларни рағбатлантириш.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ташкилотлар номзодларини кўрсатиш ҳуқуқига эга:

- оммавий ахборот воситалари муассислари ва/ёки таҳририятлари;

- номзод билан ҳамкорлик қиладиган давлат органлари;

- ОАВ соҳасида фаолият кўрсатадиган, журналистикани ривожлантирадиган ва блогерларни қўллаб-қувватлайдиган нодавлат-нотижорат ташкилотлар;

- журналист ва блогерларнинг ташаббускор гуруҳлари;

- АОКА ҳузуридаги Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича мониторинг маркази;

- журналист ва блогерларнинг ўзлари.

Танловда иштирок этиш учун:

- Аризaни тўлдириш;

- Аризага жорий йилнинг 2 февралидан 20 ноябрига қадар босма нашрлар, веб-сайтлар, телевидение ва радио, интернетда эълон қилинган мақола, интервью, репортаж, очерк ва бошқа журналистик материалларни илова қилиш талаб этилади.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2019 йилнинг 17 декабрига қадар соат 18:00 гача (Тошкент вақти билан) қабул қилинади.

Белгиланган намунага мувофиқ бўлмаган, тўлиқ таркибда бўлмаган ёки кўрсатилган муддатдан кеч юборилган аризалар танловга иштирок этиш учун қабул қилинмайди.

 

«MediaUz-2019» журналист ва блогерларнинг анъанавий танлови номинациялари

 

Номинациялар номи

Қисқача таърифи

 

 

1.

 

«Йил журналисти»

ОАВ, интернет, ижтимоий тармоқларда жойланган, муҳим воқеликлар, долзарб муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари, Ўзбекистон халқининг ҳаёти, фаолияти ва ютуқларини профессонал акс эттирган материаллар учун.

 

2.

 

«Йил блогери»

ОАВ, интернет, ижтимоий тармоқларда жойланган, муҳим воқеликлар, долзарб муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари, Ўзбекистон халқининг ҳаёти, фаолияти ва ютуқларини профессонал акс эттирган материаллар учун.

3.

«Босма ОАВларнинг энг яхши журналисти»

Пойтахт ва вилоятларда аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал қилишга ёрдам берган, газета ва журналларда чоп этилган долзарб материаллар учун.

4.

«Энг яхши
телевизион журналист
»

Пойтахт ва вилоятларда аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал қилишга ёрдам берган телевизион материал ва телелойиҳалар учун.

5.

«Энг яхши радио
журналист
»

Пойтахт ва вилоятларда аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал қилишга ёрдам берган радио материал ва радиолойиҳалар учун.

6.

«Энг яхши интернет-журналист»

Пойтахт ва вилоятларда аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал қилишга ёрдам берган, интернет нашр ва/ёки ижтимоий мессенжерларда жойланган материаллар учун.

 

7.

 

«Энг яхши фото мухбир»

Ўзбекистон ҳаётининг турли жабҳалари, долзарб воқеликларини акс эттирадиган, босма ва/ёки тармоқ нашрларда жойланган фото-репортажлар учун.

8.

«Ўзбекистон миллий журналистикасининг афсонаси»

Оммавий ахборот воситаларида кўп йиллик иш тажрибасига эга, профессионал, ижодий ва ижтимоий фаолият билан бир қаторда ёш журналистлар тарбиясига катта ҳисса қўшган фахрий журналистлар ёки ёши улуғ ижодкор журналистлар.

9.

«Энг фаол матбуот хизмати»

Давлат органи ва ташкилотларнинг фаолиятини кенг ёритиш, шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш, ОАВ ва жамоатчиликнинг ахборот олиш борасидаги эҳтиёжларини қондиришда кўрсатган фаоллиги учун.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *