АҚШ Давлат департаменти Президентимизнинг топшириқларини олқишлади

дек 18 / 2019

alt

АҚШ Давлат департаменти Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бюроси ўзининг твиттердаги саҳифасида Президентимизнинг туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш нормасини бекор қилишга қаратилган топшириқларини олқишлаб чиқди:

“Ўзбекистоннинг туҳмат учун қамоққа олишни тугатиш режасини олқишлаймиз. Президент таъкидлаганидек, оммавий ахборот воситалари ҳукумат ишини акс эттирувчи ойнадир. Демократия эркин матбуотни талаб қилади.

Умид қиламизки, янги қонун қўрқув ва қатағонларсиз мустақил ҳисобот беришни таъминлайдиган халқаро стандартларга жавоб беради.

Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бюроси”

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *