АҚШдаги фожиали воқеалар қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ

авг 05 / 2019

alt

Сўнгги кунларда АҚШнинг қатор йирик шаҳарларида тинч аҳолини бир қанча оммавий ўққа тутиш ҳолатлари юз берди. 3 август куни Техас штатининг Эл-Пасо шаҳрида Walmart супермаркетида отишма содир бўлди. ОАВ маълумотларига кўра, 20 киши қуролли ҳужум қурбонига айланган, яна 26 киши жароҳатланган, 21 ёшли гумондор Патрик Крузиус ҳибсга олинган. Жиноятнинг сабаблари аниқлаштирилмоқда.
 
4 августга ўтар кечаси Огайо штати Дейтон шаҳрида ҳам отишма юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, 10 киши, жумладан ҳужумчининг ўзи вафот этган. 27 киши жабрланган.
 
Шунингдек, отишма ҳолати Иллинойс штатида Чикаго шаҳрида ҳам қайд этилди. Fox News хабарига кўра, 4 август куни маҳаллий вақт билан соат 1.30да жиноятчи Чикаго ғарбидаги паркда машинадан оломонга қарата ўқ узган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 7 киши турли даражада жароҳат олган.
 
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ахборотида маълум қилинишича, 5 август ҳолатига кўра, Техас ва Огайо штатлари, шунингдек, Чикаго шаҳрида содир бўлган фожиали воқеалар қурбонлари рўйхатларида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.
 
4 август куни Шавкат Мирзиёев фожиали воқеаларда кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампга самимий ҳамдардлик билдирганди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *