Автобус ва метрода йўлкира нархи қанчага ошиши маълум бўлди

авг 14 / 2019

alt

15 августдан Тошкентда жамоат транспортида йўлкира нархи 16,7 фоизга оширилиб, 1400 сўмни ташкил этади. Ойлик йўлкира карточкаларининг нархи ўзгармайди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилади.
 
Иш ҳақининг ошиши ва ёқилғи ҳамда эҳтиёт қисмларига нархларнинг кўтарилиши, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ва шаҳар транспортида йўқотишларни камайтириш бўйича маълумотларнинг таҳлили натижасида Молия вазирлиги таклиф этилган тарифларни тасдиқлади.
 
Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта йўлкира ҳақи 2016 йил апрель ойида оширилган ва 1200 сўм этиб белгиланганди.
 

Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *