Автобусларга кузатув камералари ўрнатиш бошланди

авг 23 / 2019

alt

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ томонидан автобусларга видео кузатув камералари ўрнатилиши бошланди. Бу ҳақда жамият матбуот хизмати хабар берди.
 
Дастлабки камералар "2 Автобус саройи" МЧЖ тасарруфидаги 5 та №24 йўналиш автобусларига ўрнатилди. Видео кузатувдан кўзланган асосий мақсад йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш.
 
Шу билан бирга видео кузатув тизимининг асосий вазифаларидан бири йўл-ҳаракати хавфсизлиги сифатини яхшилашдир. Видео кузатувдан фойдаланиш шубҳали буюмлар, шубҳали шахслар, автобус жиҳозларига зарар етказиш ҳолатлари, йўловчилар қатнови ҳисобини юритиш, автоҳалокат ҳодисаларида мунозарали ҳолатларга аниқлик киритиш ва айбдор шахсларни аниқлаш (кўп ҳолларда автобус ҳайдовчисининг айбсизлигини исботлаш) ва ҳоказо ҳолатларни аниқлаш учун хизмат қилади. 
 
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ йил охиригача барча йўналишлар автобусларида видео кузатув камераларини ўрнатишни режалаштирган.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *