Автомобиль чироқлари савдоси авжида: янги қоидадан кимлар фойда кўзлаган?

мая 21 / 2019

Автомобиль чироқлари савдоси авжида: Кимлар фойда кўзлаган?.. (ВИДЕО)

Бугунги кунда автомобиль чироқлари билан савдо қилувчи дўконларда харидорлар кўпайган. Бир кунда биргина дўконда 30-40 та машина чироқлари сотилмоқда — ЎзА мухбири шу кунларда кенг муҳокама қилинаётган кундузи автомобиль чироқларини ёқиб юриш масаласида суриштирув ўтказди
Автомобиль эҳтиёт қисмлари билан савдо қилувчи дўконларда яқинни ёритувчи чироқларнинг 5 мингдан 200 минг сўмгача нархланувчи турлари мавжуд. Аҳолининг айтишича, мазкур қонун амалга кирмасидан аввал уларнинг нархи 10 фоизга арзонроқ бўлган.

Шунингдек, автомобилни ўт олдириш билан ёқилиб, ўчириш билан биргаликда ўчадиган чироқлар ҳам мавжуд. Улар 3500 сўм бўлиб, ўрнатиш ҳам 30-40 минг сўм баҳоланади. Ҳайдовчилар чироқларни ёқиб қолдиришдан хавфсираб, ана шундай ўт олдириш билан ёқилувчи чироқларга ўтишни маъқул кўрмоқдалар. Шу кунларда эса автомобиль созловчи устахоналарда одам гавжум. Чироқлар масаласи ҳайдовчилар манзилини устахонага қаратмоқда.

Ҳайдовчилар чироқларни куйиб қолиши ва қайта-қайта вақт ва пул сарфланишдан азият чекмоқда. 
Янги қоида кучга кирганига 10 кун бўлганига қарамай, баъзи ҳайдовчилар чироқларни бир неча бор алмаштирганликларини таъкидлашмоқда.
Ижтимоий тармоқларда эса қисқа туташув туфайли чироқлардан ўт чиққан автомобилларнинг суратлари “урчимоқда“. “Авторитет” дўкони сотувчи консультантининг фикрича, автомобиллар учун мўлжалланган ҳар қандай чироқлар иссиқ кун давомида узоқ ёқиб юриш оқибатида ёнғинга сабаб бўлади. У хоҳ Хитой, хоҳ Европа маҳсулоти бўлсин, уни улаб турувчи мослама 72 мм бўлиб, у қизиб кетса, қисқа туташувдан ёнғин содир бўлиши мумкин.
 
Узоқ ёқилса-да, куйиб қолмайдиган ёки ёниб кетмайдиган чироқларнинг ўзи мавжуд эмас. Лекин, “Led” чироқлари махсус совитгичга эга экани сабабли қанча узоқ ёқилмасин, қизиб кетмайди. Бироқ, “Led” чироқларини ишлатиш бизда тақиқланган бўлиб, улар қарама-қарши йўлда ҳаракатланаётган автомобиль ҳайдовчисига халақит қилади.
 
Маълумотларга кўра, маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан бўлган “Akfa Lighting” компанияси ҳам автомобиль чироқларини эҳтиёт қисмлар бозорига олиб кирган. Улар бозорда янги бўлгани учун маҳаллий ишлаб чиқарувчи чироқлари дўконларда кўп эмас.
 
Пиёдаларнинг кўпчилиги эса офтобнинг тиғида чироқларни пайқамаганликларини тан олишмоқда.
 
Қайд этилишича, ушбу янги қоида ҳозирда аҳоли эмас, кўпроқ чироқлар ишлаб чиқарувчилар ва эҳтиёт қисмлар билан савдо қилувчи дўкондор ва автомобиль усталарини хурсанд қилмоқда. 
 
Аввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари йўл қоидасига киритилган мазкур ўзгариш бир қанча камчиликларга эга эканини баён қилиб, уни бекор қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф билан чиққанди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *