Азиз Ҳайдаров ва Тимур Кападзе ЎФАда иш бошлади

июл 22 / 2019

Футболчилик фаолиятини якунлаган тажрибали ярим ҳимоячи Азизбек Ҳайдаров ЎФА терма жамоалар бўлимида иш бошламоқда. Унга турли ёшдаги барча терма жамоалар ишини мувофиқлаштириш вазифаси топширилди, деб хабар қилди ЎФА.
 
Ҳайдаров билан бир даврда терма жамоада тўп сурган ўзбек футболининг яна бир афсонавий вакили, учрашувлар сони ва титуллар бўйича Ўзбекистонда рекордчилардан бири ҳисобланган Тимур Кападзе ҳам ЎФА тизимида иш бошлади.  ЎФАнинг селекция ишлари айнан Тимур Кападзе зиммасига юкланади. Аввал Кападзе миллий терма жамоада вақтинчалик мураббий сифатида ишлаб, кейинчалик “Локомотив” клуби ўринбосарлар таркибига мураббийлик қилганди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *