БАА компанияси Ўзбекистондаги 10 та ОТМни халқаро мингталик рейтинга киришида кўмаклашади

янв 16 / 2020

alt

Тошкент давлат техника университетидаги Ўзбек–Япон ёшлар инновация марказида Олий ва ўрта махcус таълим вазирлиги ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг “Shbeemann” хорижий консалтинг компанияси ўртасида Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларини халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтинг рўйхатига киритиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди, деб хабар қилади вазирлик матбуот хизмати.

Жаҳон банки кўмагида имзоланган шартномага кўра, компания 3 йил давомида Ўзбекистондаги 10 та олий таълим муассасасининг халқаро эътироф этилган рейтингларда кучли 1 000 таликка кириши учун методик кўмакни амалга оширади.

–Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида ЎзМУ ва СамДУ дунёнинг энг кучли университетлари рейтингида кучли 500 таликка кириши лозимлиги белгиланганди. Ҳозирча компания Ўзбекистондаги 10 та ОТМнинг QS ва Times Higher Education халқаро рейтингларининг кучли 1000 талигига киришлари учун методик ёрдам кўрсатади. Компания кўп йиллик тажрибага эга ва дунёнинг бир неча мамлакатлари билан ҳамкорлик қилади. Биз улар билан Ўзбекистон университетларини дунёнинг кучли 100 талигига кириши бўйича ҳамкорлик қиламиз. Адашмадим, 1 000 талик эмас, айнан 100 талигига киришига ҳаракат қиламиз, – деган Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов шартномани имзолаш маросимида.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *