Банк ҳисобрақамини онлайн тарзда ҳам очиш мумкин

мар 06 / 2019

alt

5 мартдан бошлаб тадбиркорлар учун банк ҳисобрақамини масофадан туриб очиш имконияти яратилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлар ўзига маъқул банкни танлайди. Сўнгра 5 дақиқа ичида банк ҳисобрақамини очади. 

Бунинг 2 усули, яъни Давлат хизматлари марказларига ташриф буюриш ёки fo.birdarcha.uz орқали электрон хизматдан фойдаланиш мавжуд.

Тадбиркорлар бугун «Трастбанк» ва «Ипотекабанк» Тошкент шаҳридаги филиалларида ҳисобрақам очиши мумкин.

Ҳар куни банклар рўйхати кенгайиб боради.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *