Бекободда 16 ёшли ўсмир ўзаро жанжал оқибатида тенгдошларини пичоқлади

авг 06 / 2019

alt

5 август куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида мактаб ўқувчилари орасида келиб чиққан жанжал пичоқбозлик билан якунланди, деб хабар қилади ИИВ матбуот хизмати.
 
Бекободда яшовчи 9-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси ўзаро жанжал оқибатида 16 ёшли И.А. 40-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 16 ёшли Д.Т.нинг қорин қисмига ҳамда уларни ажратмоқчи бўлган, 2-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 15 ёшли Д.А.нинг елка қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
 
Натижада Д.Т. ва Д.А.лар касалхонага ётқизилган.
 
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, И.А. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *