Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг мукаммал таъмирланган биноси фойдаланишга топширилди

янв 13 / 2016

alt

Университетнинг фойдаланишга топширилган бош биносининг очилиш маросими доирасида талабалар томонидан яратилган қурилиш лойиҳалари, иншоотлар макети ва тасвирий санъат ишларининг кўргазмаси ташкил этилди, деб хабар беради ЎзА.

alt

ҚДУ ректори Мурод Жумановнинг сўзларига кўра, жорий йилда ҳам бунёдкорлик ишлари давом эттирилади. 2 ўқув биноси, ахборот-ресурс маркази, 2 талабалар ётоқхонаси реконструкция қилиниб, 24х42 ҳажмдаги спорт мажмуаси янгидан бунёд этилади.

Бугунги кунда университетнинг 10 факультетида 7 минг 800 дан зиёд талаба-ёшлар таҳсил олмоқда. Талабалар орасида 5 нафар Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори, 6 нафар Мирзо Улуғбек номидаги, 11 нафар Алишер Навоий номидаги ва 40 дан зиёд Бердақ номидаги давлат стипендияси соҳиблари бор. Шунингдек, спортнинг турли йўналишлари бўйича 1 нафар жаҳон ва 4 нафар Осиё чемпиони, 27 нафар Ўзбекистон чемпиони ўқув даргоҳининг фахри ҳисобланади.

Фото: karsu.uz

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *