Бир ҳафта аввал бедарак йўқолган эркакнинг жасади Бўрижар каналидан топилди

авг 07 / 2019

alt

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, 5 август куни соат 10:40 да «102» рақамига 31 ёшли Бобур исмли фуқаро қўнғироқ қилиб, Чилонзор тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Бўрижар каналида эркак кишининг жасадини кўрганини айтган.
 
ФВВ қутқарувчилари жасадни сувдан чиқариб олган. Жасад 1 август куни бедарак йўқолган сифатида қидирув эълон қилинган, Шайхонтоҳур туманида яшаган 27 ёшли А.М.га тегишли эканлиги аниқланди.
 
Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *