Бир кунда... Бекободлик оилада тўрт, тошкентлик оилада уч эгизак дунёга келди

сен 26 / 2019

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар беришича, Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи Жўраевлар хонадонида бир йўла 4 нафар эгизак фарзанд — 2 нафар ўғил ва 2 нафар қиз дунёга келди.

Ўтган йили турмуш қурган Шоира Жўраева Бекобод шаҳридаги фармацевтика заводида кичик ходим, Бекзод Жўраев эса Ўзбекистон металлургия комбинатида инженер.

alt

Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи Жавдат ва Умида Мамадиевлар оиласида ҳам 3 нафар фарзанд, яъни бир ўғил ва икки қиз туғилди. Ушбу оила 7 йилдан буён фарзанд кутаётган эди.

Маълум қилинишича, чақалоқлар 21 сентябрь куни Республика Перинатал марказида дунёга келган.

alt

Айни пайтда чақалоқлар ҳам, оналар ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги назорати остида бўлиб, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Чақалоқларга қандай исм қўйилгани ҳақида маълумот йўқ.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *