Бир вақтнинг ўзида 100 дан ортиқ хизмат, Чилонзорда ДХМнинг янги биноси очилди

ноя 06 / 2019

alt

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида Давлат хизматлари марказининг янги ва ҳар томонлама қулай биноси фойдаланишга топширилди, деб хабар қилади Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати.

Бир вақтнинг ўзида мурожаатчиларга 100 дан ортиқ хизмат кўрсатиш имкони яратилган бинода электрон навбат, инфокиоск, кутиш ва тиббий хизмат кўрсатиш, болалар майдончаси, кафе, кутубхона, электрон хизматлардан фойдаланиш кўникмасига эга хизмат олувчилар (ўзига ўзи хизмат кўрсатиши) учун  алоҳида майдонлар мавжуд.

Марказда электрон навбат тизими билан интеграция қилинган махсус платформа ташкил этилиб, илк бор синов тариқасида ишга туширилмоқда. Унинг ёрдамида хизмат олувчилар хизмат кўрсатиш жараёни ва хизмат кўрсатган ходимни баҳолаши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Давлат хизматлари марказларида аксарият хизматлар экстерриториал тамойили асосида кўрсатилади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *