Бош прокуратура – Нукусдаги хонадонда сотиш учун сақланаётган 233,9 млн сўмлик алкоголь маҳсулотлари олиб қўйилди

мар 27 / 2019

alt

Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Нукус шаҳри, Е.Алакўз кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган 2 та “ДАМАС” русумли автомашиналар тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро Қ.Қ. ҳеч қандай ҳужжатларсиз 2.844 шиша “Қаратау” номли ароқларни сотиш мақсадида олиб кетаётгани аниқланган ҳамда унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, сотиш мақсадида сақлаб қўйилган умумий қиймати 233,9 млн сўмлик жами 19.687 шиша алкоголь маҳсулотлари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қ.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *