Бошланган ҳафта бошида ҳарорат +37 даражагача исийди

июн 17 / 2019

alt

«Ўзгидромет»дан маълум қилинишича, бошланган ҳафта давомида республикамизда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Ҳаво ҳарорати кечаси ўртача 13-18 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
 
Жанубий ҳудудларда кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
 
Тоғли ҳудудларда кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқни ташкил этади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *