Бошланган ҳафтада кучли шамол ва ёғингарчиликлар кутилмоқда

июл 01 / 2019
alt
 
Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, ҳафта ўртасида республика бўйлаб ҳаво ҳарорати бироз пасаяди. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги айрим жойларда 17-22 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. 
 
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади. 
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади. 
 
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 3 июлда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 4-6 июлда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 20-25, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади. 
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади. 
 
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, 33-38 даража иссиқ бўлади. 
 
Республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19, кундузи 18-23 даражага етади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *