Бойсунда ЙТҲ туфайли 4 киши вафот этди

авг 20 / 2018

alt

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида 19 август куни йирик ЙТҲ содир бўлди, деб хабар берган ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Денов туманида яшаган А.Ю. ўзининг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини М-39 “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз” йўлининг 1334-км.да ҳайдаб кетаётиб шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, Э.Т. бошқарувидаги “КаМАЗ-53212” русумли юк автомашинасини орқа томонига бориб урган.

Натижада “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси А.Ю. ва бир нафар йўловчиси воқеа жойида ҳамда икки нафар йўловчилари касалхонага келтирилганида вафот этган.

Шунингдек, автомашинанинг қолган уч нафар йўловчилари  турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *