Божхоначилар томонидан пиротехника воситаларининг юртимизга ноқонуний олиб ўтилиши билан боғлиқ бир нечта қоидабузарликларга чек қўйилди

дек 14 / 2015

alt

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ғишткўприк” чегара-божхона комплекси орқали мамлакатимизга кириб келаётган янгийўллик Э.Намозова холислар иштирокида кўрикдан ўтказилганда, аёл курткасига салкам 360 дона пиротехника воситасини яшириб олгани маълум бўлди.

Мазкур комплекс ходимлари томонидан андижонлик М.Маъмурованинг қинғир қилмишлари ҳам фош этилди. Унинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганда, ярим килограмм пиротехника воситаси борлиги аниқланди.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Фарғона туманининг қўшни давлатга чегарадош ҳудудида Б.Саломов бошқарувидаги “Тико” русумли автомашина текширилганда, 957 қути пиротехника воситаси ноқонуний равишда мамлакатимиз ҳудудига олиб кирилаётгани аниқланди. Суриштирув пайтида 57 килограмм оғирликдаги пиротехника воситаси шаҳрихонлик Д.Норбековага тегишли экани маълум бўлди.

Ушбу ҳудудда яна бир фарғоналик Ҳ.Юсуповнинг ҳам қинғир ишига чек қўйилди. Унинг бошқарувидаги автомашина кўздан кечирилганда, 2,5 минг донадан ортиқ қути пиротехника воситалари олиб кирилаётгани аниқланди. Ҳозир ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Қайд этиш лозимки, республикамизда 2010 йил 22 сентябрда “Пиротехника буюмлари муомаласи тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинган.

ЎзА

  • Мехмон
    28 декабр 2015, 12:12

    Ёки сотиш мумкинми???

  • Мехмон
    28 декабр 2015, 12:12

    Узбекистон худудида конуний пиротехника воситаларини сотиб олиш мумкунми???

  • Мехмон
    21 декабр 2015, 09:42

    007

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *