Бухоро халқаро аэропортида божхона назоратидан ўтган фуқаронинг Notebook'идан 17 та диний мазмундаги тақиқланган видеолавҳалар борлиги аниқланди

фев 02 / 2016

alt

Натижада, ўтган 2015 йил давомида вилоят божхоначилари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда 127 та божхона қоидабузарликларини фош қилиб, 8,7 минг донадан ортиқ турли шаклдаги диний адабиётларнинг яширин тарзда олиб ўтилишига чек қўйишди.

Жумладан, Бухоро халқаро аэропортида “Москва-Бухоро” йўналиши бўйича парвозини якунлаган фуқаро Б.Комилнинг (исм ўзгартирилган) қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, унга тегишли Notebook хотирасида 17 дона диний мазмундаги видеолавҳалар мавжудлиги аниқланди. Экспертларнинг хулосасига кўра, мазкур видеофайллар диний ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ва уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланганлиги маълум бўлди.

Диний адабиётларни олиб кириш бўйича амалдаги тартибларга риоя қилмаган ушбу шахс Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан айбли деб топилди ва жазо тариқасида 3 йил муддатга ойлик иш ҳақининг 30фоизи миқдорида давлат даромади ҳисобига ундирилиб боришлик шарти билан аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” ги Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ, чет элда нашр этилган диний адабиётларни олиб келиш ва тарқатиш, уларнинг мазмуни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганидан кейингина амалга оширилади. Бундай адабиётларни олиб келиш, сотиш ва тарқатишга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг рухсати билан йўл қўйилади.

Давлат божхона қўмитасининг ахборот хизмати

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *