Бухорода ариқдан 2 ёшли боланинг жасади топилди

авг 09 / 2019

alt

8 август куни соат 17:21 да Бухоро шаҳар ИИО ФМБга З.Одилов исмли фуқаро қўнғироқ қилиб, Пиридастгир кўчасида жойлашган 23-сонли мактаб олдидан оқиб ўтувчи ариқдан ўғил боланинг жасади оқиб келганлигини билдирган. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар қилади.
 
Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жасад Когон тумани Сорғун МФЙда яшаган, 2017 йилда туғилган, ота-онаси қарамоғида бўлган Ш.Н. эканлиги аниқланган.
 
Маълум бўлишича, бола шу куни эҳтиётсизлиги оқибатида яшаш уйининг олдидан оқиб ўтувчи ариқга тушиб кетиб, сувга чўккан.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *