Бухорода интим видео билан шантаж қилиб, эркакдан Lacetti Gentra талаб қилган аёл қўлга олинди

мая 30 / 2019

Картинки по запросу Ласетти Жентра

Бухоро шаҳрида яшовчи, 23 ёшли, оиласидан ажрашган, 1 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз З.Ж. жиноий шериклари Б.Қ. ва Н.Ғ. лар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, Ромитан туманида яшовчи фуқаро Ш.С.ни "шантаж" қилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилади.
 
Аёл у билан жинсий алоқада бўлганлигини тасдиқловчи видеоёзувларни эркакнинг оиласига кўрсатиб, шарманда қилишини айтиб, жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб, бунинг эвазига ундан Lacetti Gentra олиб беришини талаб қилган.
 
20 май куни Ш.С. Бухоро шаҳридаги “Ситора-Автосавдо” МЧЖнинг филиалидан З.Ж номига Lacetti Gentra сотиб олиш тўғрисидаги шартномани расмийлаштириш ва автомашина учун 128.679.875 сўм пулни “Асака банк” АТга топширтираётган вақтида қўлга олинган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан З.Ж, Б.Қ ва Н.Ғ.ларга нисбатан ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Б.Қ ва Н.Ғ.ларга нисбатан “гаров”, З.Ж.га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *