Бухорода ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 284 та уй-жой топширилди

ноя 19 / 2018

alt

17 ноябрь куни Когон туманининг “Беклар” ва Вобкент туманидаги “Шакаркент” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида кучли ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган оилаларга 284 та янгиланган намунавий лойиҳалар асосида курилган арзон уй-жойлар топширилди.
 
Бундан ташқари уй-жойга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган 44 нафар хотин-қизларга имтиёзли кредит асосида уй-жойли бўлиш учун бошланғич бадал тўлови Президент номидан берилди. 
 
Янги барпо этилган уй-жойларини хонадон соҳибларига топширишга бағишланган тантанали тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев сўз олиб, уй эгаларини қизғин табриклади ва юртимизда кам таъминланган аҳоли қатламини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламдаги ишларга тўхталиб ўтди.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *