Бухорода "оқ олтин" ўғрилари ушланди

сен 30 / 2016

alt

Фуқаролар шу йилнинг 20 сентябрь куни кеч соат 21:00ларда "Аббос Абдураҳмон Баҳриддин" фермер хўжалиги пахта даласида трактор тиркамасига юкланган пахтани яширинча қопларга солиб, "Форд" русумли автомашинага юклаётганларида қўлга тушишди. Бу ўғирлик туман ИИБнинг пайҳон ва пахта хомашёсини талон-торож қилинишининг олдини олиш мақсадида тузилган гуруҳи томонидан фош қилинди. Ўғрилардан бири фермернинг укаси бўлиб чиқди. Бу ҳақда "Бухоронома" сайтида хабар берилган.

Хабарда шу куни фош этилган яна бир ўғирлик ҳақида маълум қилинади. Унга кўра, ИИБ гуруҳи "Жўйнав"
ҚФЙ ҳудудидан келаётган яна бир "Форд" русумли автомашинага тўхташ ишорасини кўрсатган. Аммо ҳайдовчи тўхтамай, "газ"ни босиб, автомашинасини елдай учириб кетган.

Қочоқ автомашина кўп ўтмай қуршовга олинган. Ҳайдовчи ва унинг шериги автомашинадан туша солиб, тўғри келган томонга қочиб кетган. Бироқ улар осойишталик посбонлари томонидан тезда қўлга олинган. "Форд" автомашинаси кўздан кечирилганда, у 1 тоннага яқин пахта хомашёси билан тўлдирилгани, пахта ўғирлигини туманнинг Ш. Ҳамроев қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилиб келаётган икки нафар шахс содир этгани аниқланган.

"Оқ олтин" ўғрилари энди қинғир қилмишлари учун қонун олдида жавоб беришади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш:  https://telegram.me/uz24news_uz

  • Мехмон
    05 октябр 2016, 21:36

    УШБУ ФУКОРОЛАРНИ ИШ БИЛАН ТАМИНЛАШ КЕРАК УЛАР НИМАГАДИР МУХТОЖДИРЛАР ШУ МУНОСАБАТ БИЛАН БУ ИШГА КУЛ УРИШГАН.

  • АНОР
    03 октябр 2016, 11:36

    улар қонун олидда жавобгарлар. қиилмишларига яраша жазо олишсин

  • Мехмон
    03 октябр 2016, 09:07

    Демак кунлари ўтмаган,масалани бошқа томонига қараш керак!

  • Мехмон
    01 октябр 2016, 13:22

    Ватанимизнинг "Оқ олтин" ва "Сариқ олтин" га ўғирлик ва хиёнат қилганнига яраша жазосини олсин мутахамлар,нойинсофлар

  • Мехмон
    30 сентябр 2016, 19:22

    ур уни

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *